среда, 18 апреля 2018 г.

88. Санъат


Санъат нима?
“1. Пеша, ҳунар; касбу шуғл.
2. Такаллуф дар сухан, суханройи, ҳунарнамойи дар назму наср. Масалан, дар байти зерини Камоли Хўжандий:
Гуфтам, “Даъвои дарди диламро хате навис”.
Гуфто, “Давот чун бинависам, давот нест”.
Давоти аввал ба маънои “давои ту” ва дуввум ба маънои “сиёҳдон” омадаст; санъати маънавий – санъати шеърий, кир дар асоси ба назар гирифта шудани маънои калимаю ибораҳо тартию ёфтааст ва навъхои он ташбеҳ, талмеҳ...”
Фуқаро наздида, Санъат – бадиий ижодиёт ва унинг ҳар бир айрим соҳаси; амалий-тадбиқий соҳаларнинг ўзига хос иш услуби, системаси; юксак маҳорат, усталик, ниҳоят, эркак-аёлларнинг исмидир. Гарчи эркак кишига унчалик ёпишмаса ҳам Санъат исмли йигитчалар учраб қолади.
Ленин бобо: “Санъатлар ичида энг муҳими – кинодир”, деб лутф қилган эди. Ман бўлсам: “Санъатлар ичида энг муҳими – қўшиқчиликдир”, деб доҳий фикрини янгилайман, уни тоза маъно билан бойитаман. Қўшиқ нима? Қўшиқчи ким? Қўшиқ – ажинабазмни қизитадиган кўкнорга ўхшаса, қўшиқчи маст-аласт дилларни бир-бирига туташтириб қўядиган қўшмачидир. Қўшмачи дейилса қулоққа дағал эшитилади, шу боис ғунчачи дейиш лозим. Ғунча ва ғунчачида қандайдир жозиба бор, кишини ўзига жалб этадиган оҳанрабо бор.
Кино таркибида ҳам қўшиқ бўлади. Масалан, ҳиндча кинолар, мусиқали фильмлар кўпроқ катта концертга ўхшайди. Айни чоғда клип-пилип ишланган қўшиқлар кўпроқ кинога ўхшаб кетади. Демак, Ленин бобо ўртага ташлаган шиор ҳам, ман айтган гап ҳам доҳиёна барҳаётдир.
Ёшлар серҳаяжон ва берилувчан бўлади. Қитиғи ўлмаган қизлар қандай қилиб алданганини ўзлари ҳам билмай қолади. Ҳар хил экстремистик диний оқим намояндалари ёшлар табиатига хос бўлган берилувчанлик хусусиятидан санъаткорона фойдаланиб, дарҳол ўз томонига оғдириб олади. Кўзи очилмаган қизлар қандай қилиб кўзи очилиб қолганини билмай қолса, ёш йигитлар ҳам қандай қилиб ёт оқимга қўшилиб қолганини билмай қолади. Кейинги пушаймондан фойда йўқ. Бўлар иш – бўлган, бўёғи кўчган.
Биз ёшларни ҳеч кимга бермаймиз. Уларни ўзимиз тарбиялаймиз, нима қилсак – ўзимиз қиламиз, келажак бунёдкорлари ўзимизга керак. Ёшларнинг онги заҳарланмаслиги учун уларни доим банд этиб қўйиш лозим; нимагадир қизиқтириб қўйилса, кейин аравани ўзлари тортиб кетаверади. Эришса бўладиган, қўл узатса етадиган орзуларни ёшлар қалбига сингдириш керак. Онгига эмас, айнан қалбига сингдириш керак. Чунки туйғу онгда эмас, қалбда шаклланади, сўнг онгга кўчиб ўтади. Қалби забт этилган ёшлар ҳар нарсага қодир, ҳатто тоғни талқон қилиши мумкин. Майли, тоғни талқон қилмасин, сангтарош Фарҳоднинг замонлари аллақачон ўтиб кетган; ҳозир қудратли техника бор, иш излаб юрган пудратчилар тиқилиб ётибди. Улар ёт диний оқимларга қўшилиб кетмаса бас, ўзлари билан ўзлари овора бўлсин: қўшиқ айтсин, қўшиқ тингласин. Брежнев бобо “Қўриқ” китобида: “Омборда буғдой мўл-кўл бўлса, оғиздан қўшиқ тушмайди”, деган. Худога шукр, биз аллақачон ғалла мустақиллигига эришганмиз, омборларда ембоп (кормовой) ғалламиз кўп. Демак, кеча-кундуз қўшиқ айтишга ҳақлимиз. Куйла, ёшлар! Ўзим муқом қилиб ўйинга тушиб бераман!
Ёш ижрочиларни рағбатлантириш мақсадида тез-тез кўрик-танловлар уюштириб туриш керак. Юлдузларни кашф этиш керак. Қўшиқнинг сўзи муҳим эмас, мусиқаси ҳам муҳим эмас. Қўшиқнинг ўзи муҳим, ёшларга таъсир кучи муҳим. Бетаъсир қўшиқ ёшларга таъсир этмайди. Ёки бетаъсир қўшиқнинг одамга таъсир этганини биров кўрганми?
Радио-телевидениенинг қайси қулоғи буралса ҳам фақат қўшиқ эшитилиши, қўшиқчи кўриниши керак. Қўшиқ кўнгилни кўтаради. Кўнгил мулкига айланган қўшиқ чинакам санъат дурдонаси ҳисобланади. Қўшиқ – оммабоп санъат. Оммабоп санъатдан оммани тарбиялаш йўлида оқилона фойдаланиш керак. Тарбияланган омма билан тарбиясиз омма ўртасида ер билан осмонча фарқ бўлади. Тарбияланган омма ёт диний оқимларга қўшилиб кетмайди, жойнамозини қўлтиғига қисиб олиб мачитга югуравермайди. Ҳайронман, ёшларга мачитда пишириб қўйибдими! Манимча, мачитга борадиган талаба-ёшларни махсус рўйхат қилиб ўқишдан, ишдан, зўр қурилишдан ҳайдаш керак. Борсин ўша мачитига! Мачити ўқитсин, мачити иш билан таъминласин, мачити қорнини тўйдирсин! Йўлдан озган талаба-ёшларни жамият четга чиқариб ташлайди. Четда думалаб ётган пиёнисталардан одамлар қанчалик жирканса, халқ назаридан қолган художўйлардан ҳам жамият шу қадар жирканади.
Биз тарихда ким эдик? Ҳозир киммиз? Келажакда ким бўламиз?
Санъатсиз ҳаёт ваҳшийликдир десам, манимча, халқимизнинг кўнглидаги гапни айтган бўламан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Гулора Енисей (эссе)

Ўнта мард ўғлонинг бўлгунча йиғла, Юзта мард ўғлонинг бўлгунча йиғла, Мингта мард ўғлонинг бўлгунча йиғла, Паймонанг тўлгунча, тўйг...