вторник, 17 апреля 2018 г.

58. Елини катта хотин-қизлар


Бўғозликда ҳар қандай хотин елин солиб юборади. Ман қисир пайтида ҳам елини катта бўлган хотинларни назарда тутяпман. Улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш лозим.
Нима учун ёш йигитлар, аксарият бўйдоқлар масжидга югурадиган бўлиб қолган? Айниқса, жума кунлари мамлакат масжидларига тумонат одам тўпланади. Оломоннинг етмиш-саксон фойизи ҳали йигирма беш ёшга етмаган йигитлар бўлади.
Марказий телевидениемизнинг тўртта канали мунтазам ишлаб туради. Кўрсатувларнинг ғоявий йўналишига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Аммо уларда топқирлик, жозибадорлик етишмайди. Кўрсатувлар бир қарашдаёқ томошабинни ўзига маҳлиё этиб қўйиши керак. Томошабин қачон маҳлиё бўлади? Кутилмаган манзарага дуч келиб қолсагина кўзини экрандан узолмай қолади. Сухандон хотин-қизлар томоғигача тугма қадаб чиқади, бошловчи аёллар ҳам тиззасидан юқорисини этак билан ёпиб қимтиниб ўтиради.
Яқинда уяли телефонларда тарқалиб кетган “висол оқшоми” манзарасини тасодифан кўриб қолдим. Илгари экранда ўзини бағоят жиддий кўрсатадиган сухандон аёл жиловини буткул бўшатиб юборибди. Жимо қилаётган чоғида бемалол видеога туширилишига, чамаси, ўзи ҳам рози бўлган, шекилли. Рози бўлмаганида бу қадар завқ-шавқ билан ишига берилиб кетмаган бўларди. Ваҳоланки, биз унинг таланти ниҳоятда чекланган, нуқул бирёқлама фикрлайди деб ўйлардик. Видеоёзувда очилмаган қирралари намоён бўлган.
Ҳар йили бадиий гимнастика бўйича махсус халқаро мусобақа уюштирилади. Юксак модалар кўрик-танлови уюштирилади. Гимнастика мусобақаси фақат Спорт каналида бир-икки марта кўрсатилиб, сўнг архивга ташлаб қўйилади. Модалар саройидан ёзиб олинган кўрик-танлов ҳам махсус кўрсатувда бир-икки марта намойиш этилиб, архивга ташлаб қўйилади. Гимнастика мусобақаси, модалар бўйича кўрик-танлов нима учун уюштирилади? Ўз-ўзидан равшанки, биздан ҳеч қачон гимнастика бўйича чемпион чиқмайди, кўрик-танловда ғолиб бўлган уст-бош ҳам одамлар орасида урф бўлиши даргумон. Буни яхши биламиз. Бироқ ўша мусобақада, кўрик-танловда кўзга ташланган хотин-қизлар телевидениега жалб этилиши мумкин-ку! Улар иштирокида ҳар хил томошалар, кўнгилочар кўрсатувлар ташкил этиш, наҳотки, шунчалар қийин бўлса?!
Агар елини катта хотин-қизлар фақат елини учини яшириб, яширинган “тугмача”ни ҳам ҳарир либосдан бўрттириб кўриниш берса, ишонаманки, пешин намозини жамоат билан адо этиб уйига қайтган бўйдоқлар ҳам кўзини “мўъжизалар майдони”дан узолмай қолади. Бундай гапни комил ишонч билан айтаётганимга сабаб шуки, Қўйлиқдаги Кўприк остида эрта тонгда бир кунлик мардикор хотин-қизлар ҳеч ёққа сиғмай кетади. Аммо пешинга бормасдан уч-тўртта шафтоли қоқига ўхшаган хотин қолади, холос. Бошқалари қаёққа кетади? Ўша ҳолатни ҳеч кузатганмисиз? Кузатмаган бўлсангиз, энди кузатинг: оқ дўппи кийиб олган бўйдоқ мусулмонлар елини ҳовучга сиғмайдиган хотин-қизларни териб-териб олиб кетишади. Аслида, “бир кунлик хизмат”га мўлжаллаб олиб кетилган хотин-қизлар ҳафта охиригача кўприк остида қорасини кўрсатмайди.
Демак, елини катта хотин-қизларга халқ орасида эҳтиёж бор. Халқ қачонгача ўз эҳтиёжини Кўприк остига келиб қондириб кетиши керак?! Эҳтиёжни экран орқали ҳам қондириш мумкин эмасми? Мумкин. Бу ҳақда телеижодкорлар ўйлаб кўрсин.
Барча телеканалда “кўпик сериаллар” кетма-кет намойиш этилади. Майли, намойиш этилсин. Аммо тун ярмидан оғгач жиддий фильмлар ҳам бериб борилсин. Жиддий филмлардаги “қизиқ жойлар” қирқиб ташланади. Нима учун? Гўё экрандаги яланғоч манзаралар халқимиз манталитетига мос келмас эмиш. Тавба, дунёда ҳеч бўлмаса бир марта яланғоч бўлмайдиган халқ бормикан?! Агар ўшандай халқ бўлса, тез орада қирилиб кетади. Ўз-ўзидан кўпайишни билмайдиган халқ қирилиб битмаслиги мумкин эмас.
Тўғри, миллий урф-одатларимизни унутмаслик керак. Аммо миллий урф-одат экан деб Бухоро амирлигида анъанага айланган бесоқолбозликни тарғиб қилиш ҳам ярамайди. Эшитдим, яқинда битта келинчак: “Куёвим ора-орада амир Олимхонга ўхшаб андоқ-мандоқ қилади. Шу тўғрими? Маслаҳат беринглар!” деб “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувига мурожаат қилибди. Сексопотолог, ахлоқшунос, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида махсус кўрсатув, видеолавҳа тайёрланиб эфирга берилишидан олдин Девонга юборилиб, рухсат сўралди. Пароканд кўрсатув ёзилган дискни кўтариб кабинетимга кирди. DVDда биргаликда томоша қилдик.
-Ўзинг нима дейсан? – деб сўрадим Пароканддан.
-Билмасам, – деди у ерга қараб. – Агар шу материални тақиқласак, урф-одатларимизга бағишланган бошқа кўрсатувлар ҳам ўз-ўзидан тўхтаб қолади.
-Бўпти. Эмасам, анави Некўздан чиққан чиллашир манғит шоир кўрсатув якунида миллий анъаналар тўғрисида уч минут гапирсин. Кейин эфирга узатилсин. Кўрсатув тескари акс садо берса, калтак якунловчининг бошида синади.
Қисқаси, елини катта хотинлардан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Гулора Енисей (эссе)

Ўнта мард ўғлонинг бўлгунча йиғла, Юзта мард ўғлонинг бўлгунча йиғла, Мингта мард ўғлонинг бўлгунча йиғла, Паймонанг тўлгунча, тўйг...